1378 ҳ.с - 1959 м.с да Риёз шаҳрида туғилганлар. Шу кунгача ушбу вазифаларни бажариб келганлар: 1- Подшоҳ фармонига кўра 1416 ҳ.с да Вақф, даъват ва иршод вазирлигининг ноиблик мансабини эгаллади. 2- 1420 ҳ.с да Вақф, даъват ва иршод вазирлигининг вазирлик мансабига подшоҳ фармони билан ўтқазилди.
Абдулҳафиз домла, ўзбек даъватчиси. Ўзининг дарс ва маърузалари билан Ислом дининига хизмат қилиб келмоқда. Домланинг дарс ва маърузалари http://islamnuri.com - Ислом нури веб саҳифасида доимий бериб борилади.
Набил ибн Али Ал-Авазий www.emanway.com веб саҳифасининг мушрифи 1970 йил Кувайтда таваллуд топган. Кувайт дорулфунуни шариат факултетини битирган. 1990 йилдан бошлаб хутба қилишни бошлаган. Жуда кўп тарбиявий-фойдали дарс ва нутқ ҳамда хутбалар соҳиби
Шайх Обидхон қори Собитхон ўғли, 1958 йил Наманган вилоятида таваллуд топган. 1980-1984 йилларда Тошкент Ислом олий маъҳадида таълим олганлар. 1985-1990-йиллари Тошкентдаги “Тиллашайх” жомеъ масжидида имом ноиби, 1990-1996-йилларда эса “Тўхтабой” жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида фаолият юритганлар. 1995 йили қирол Фаҳд бин Абдулазиз дунёнинг бир қатор уламолари қаторида Обидхон қорини исломий кутубхона билан тақдирлаган. 1992-1998 йиллар давомида Қори ака “Озодлик” радиосининг диний дастурини олиб бориб, тингловчиларни Қуръони карим тафсири билан таништириб борганлар. Шайхнинг дарс ва маърузалари islomovozi.com - Ислом овози веб саҳифасида бериб борилади.