Категориялар

معلومات المواد باللغة العربية

Аудиолар

Умумий сони: 1603

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг иккинчи асоси: Ислом динини далиллари билан билишлик ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Аҳли қибладан бирор кишини амалига қараб жаннатий ёки дўзахий деб ҳукм қилмаслик; • Нифоқнинг турлари; • Жаннат ва дўзах яратилган нарсалардир • Китобнинг ниҳояси.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу дарслар силсиласи шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ақидатул Воситийя” номли китобидан олиб борилгандир. Бу китоб ақида китобларининг қаймоғи ўрнида бўлиб, аҳли суннат вал жамоатнинг ақида асослари, хоссатан Оллоҳ таолонинг исм сифатларига тааллуқли асослар ажойиб баён қилинган. Аҳли суннат олимлари томонидан бу китобга кўплаб шарҳлар ёзилган ва дарслар қилинган. Ушбу дарслар ҳам шулар жумласидандир.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Никоҳда илгари бўлиб, зино қилган кимсани тошбўрон қилишликдир, агар у буни эътироф қилса ёки бунга далил қоим бўлса, ҳақдир; • Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тошбўрон қилдилар ва хулафои рошидинлар тошбўрон қилишди.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу маърузада қуйидагилар ҳақида сўз юритилади: • Исломий одобларнинг аввалгиси бўлган — Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло билан бўлган одоб-ахлоқлар жумласидан бўлган тавҳид; • Шикрнинг маъноси, турлари, оқибати, жазоси.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Фосиқ ва золим раҳбарларга итоат қилинадими ёки йўқ? • Ҳеч кимга ҳукмдор билан урушиш ёки унга қарши чиқиш мумкин эмас. Ва кимки шундай қилса, у бидъатчи бўлиб, суннатга ва (салаф солиҳларнинг) йўлига тескари чиққан бўлади; • Агар ўғрилар ва хаворижлар кишининг жони ёки молига тажовуз қилиб ҳужум қилишса, улар билан урушиш жоиздир.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Фосиқ ва золим раҳбарларга итоат қилинадими ёки йўқ? • Бугуннинг долзарб мавзуси бўлган муайян бир кишини кофир дейиш масаласи, унинг ҳукми ва узрлари.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи асоси: Оллоҳ таолони танишлик ва ибодат турлари ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Энг фойдали тижорат деб номланган дарснинг ушбу бўлимида ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳунинг савоби. Уни 10 та айтганнинг савоби. Уни бир кунда 100 та айтганнинг савоби. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳининг савоби. Уни бир кунда 100 марта айтган одамнинг савоби. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азимнинг савоби ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Энг фойдали тижорат деб номланган дарснинг ушбу бўлимида Тавҳид калимаси Ла илаҳа иллаллоҳнинг савоби. Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ деб гувоҳлик берган одаминнг савоби ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Мўминларнинг имом-раҳбарлари ва ҳукмдорига, улар яхши бўладими ёки фожир бўладими қулоқ солишлик ва итоат қилишлик. Ким давлатни эгалласа-ю унинг атрофида одамлар тўпланса ва ундан рози бўлишса ҳамда кимки кишилар устидан ҳукмронликни қилич билан эгалласа ва шу орқали ҳукмдор бўлса, мўминлар амири деб номланади; • Фосиқ ва золим раҳбарларга итоат қилинадими ёки йўқ?

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи асоси: Оллоҳ таолони танишлик ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу маърузада Оллоҳ учун қилинган холис амалнинг мақбул эканлиги ва бунинг учун бериладиган ажру савоблар ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг учинчи муқаддимаси: Ҳанифийя — ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиш, яъни улуҳият тавҳиди ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг иккинчи муқаддимаси: билиб амал қилиш вожиб бўлган уч масала ҳақида баҳс юритилади. Уч асос шарҳи (02) Уч масала

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи муқаддимаси: Тўрт масалани таълим олишнинг вожиблиги ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги ушбу умматнинг энг яхши кишилари — Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар ибн Хаттоб, сўнг Усмон ибн Аффон. Биз бу уч кишига биринчи ўринни берамиз; • Бу учликдан сўнг — маслаҳат қатнашчилари (асҳабуш-шўро), улар беш киши: Али ибн Абу Толиб, Талҳа, Зубайр, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд. Асҳабуш-шўродан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, ҳижратларининг даражалари ва (Исломни қабул қилишлик) биринчиликларига кўра, муҳожирлардан бўлган Бадр жанги қатнашчилари, сўнг ансорлардан бўлган Бадр қатнашчилари; • Булардан сўнг энг яхши кишилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам элчи қилиб юборилинган авлод — саҳобалар. Ва ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йил ёки ой ёки кун ёки бирор соат бирга бўлган бўлса, ҳаттоки фақатгина кўрган бўлса ҳам у саҳоба ҳисобланади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг “Риёзус-Солиҳин” номли китобидан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи боби: Ихлос боби – барча зоҳирий ва махфий аҳволларда, сўзларда ва амалларда ниятни ҳозир қилиб холис Оллоҳ учун бажариш ҳақида баҳс юритилади. Ушбу дарслар парда ортидан аёлларга ўтилган.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Иймон бу сўз ва амалдир, кўпаяди ва камаяди. Худди ҳадисда келганидек: “Мўминларнинг иймони комилроқлари, хулқлари чиройли бўлганларидир”. Ва “кимки намозни тарк қилса, кофир бўлибди”, ва намоздан ташқари “амаллардан бошқа биронтаси йўқки уни тарк этишлик куфр бўлса”. Ким уни тарк қилса, кофир бўлади. Ва Оллоҳ унинг қатлини ҳалол қилди.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Масиҳ Дажжолнинг чиқишига, икки кўзининг орасига “кофир” деб ёзиб қўйилганлигига, бу ҳақда келган ҳадисларга ва бу содир бўлишига иймон келтирилади. • Ийсо ибн Марям алайҳиссалом тушишларига ва уни (яъни, Масиҳ Дажжолни) Лудд эшиклари олдида ўлдиришларига иймон келтирилади.