معلومات المواد باللغة العربية

Абу Абдуллоҳ Шоший - Аудиолар

Умумий сони: 833

  • Ўзбек тили

    Энг фойдали тижорат деб номланган дарснинг ушбу бўлимида ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳунинг савоби. Уни 10 та айтганнинг савоби. Уни бир кунда 100 та айтганнинг савоби. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳининг савоби. Уни бир кунда 100 марта айтган одамнинг савоби. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азимнинг савоби ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    Энг фойдали тижорат деб номланган дарснинг ушбу бўлимида Тавҳид калимаси Ла илаҳа иллаллоҳнинг савоби. Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ деб гувоҳлик берган одаминнг савоби ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Мўминларнинг имом-раҳбарлари ва ҳукмдорига, улар яхши бўладими ёки фожир бўладими қулоқ солишлик ва итоат қилишлик. Ким давлатни эгалласа-ю унинг атрофида одамлар тўпланса ва ундан рози бўлишса ҳамда кимки кишилар устидан ҳукмронликни қилич билан эгалласа ва шу орқали ҳукмдор бўлса, мўминлар амири деб номланади; • Фосиқ ва золим раҳбарларга итоат қилинадими ёки йўқ?

  • Ўзбек тили

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи асоси: Оллоҳ таолони танишлик ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг учинчи муқаддимаси: Ҳанифийя — ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиш, яъни улуҳият тавҳиди ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг иккинчи муқаддимаси: билиб амал қилиш вожиб бўлган уч масала ҳақида баҳс юритилади. Уч асос шарҳи (02) Уч масала

  • Ўзбек тили

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Ақида илмида ёзилган мухтасар китоблардан бўлган “ал-Усулус-Саласа” номли китобдан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи муқаддимаси: Тўрт масалани таълим олишнинг вожиблиги ҳақида баҳс юритилади.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги ушбу умматнинг энг яхши кишилари — Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар ибн Хаттоб, сўнг Усмон ибн Аффон. Биз бу уч кишига биринчи ўринни берамиз; • Бу учликдан сўнг — маслаҳат қатнашчилари (асҳабуш-шўро), улар беш киши: Али ибн Абу Толиб, Талҳа, Зубайр, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд. Асҳабуш-шўродан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, ҳижратларининг даражалари ва (Исломни қабул қилишлик) биринчиликларига кўра, муҳожирлардан бўлган Бадр жанги қатнашчилари, сўнг ансорлардан бўлган Бадр қатнашчилари; • Булардан сўнг энг яхши кишилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам элчи қилиб юборилинган авлод — саҳобалар. Ва ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йил ёки ой ёки кун ёки бирор соат бирга бўлган бўлса, ҳаттоки фақатгина кўрган бўлса ҳам у саҳоба ҳисобланади.

  • Ўзбек тили

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг “Риёзус-Солиҳин” номли китобидан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи боби: Ихлос боби – барча зоҳирий ва махфий аҳволларда, сўзларда ва амалларда ниятни ҳозир қилиб холис Оллоҳ учун бажариш ҳақида баҳс юритилади. Ушбу дарслар парда ортидан аёлларга ўтилган.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Иймон бу сўз ва амалдир, кўпаяди ва камаяди. Худди ҳадисда келганидек: “Мўминларнинг иймони комилроқлари, хулқлари чиройли бўлганларидир”. Ва “кимки намозни тарк қилса, кофир бўлибди”, ва намоздан ташқари “амаллардан бошқа биронтаси йўқки уни тарк этишлик куфр бўлса”. Ким уни тарк қилса, кофир бўлади. Ва Оллоҳ унинг қатлини ҳалол қилди.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Масиҳ Дажжолнинг чиқишига, икки кўзининг орасига “кофир” деб ёзиб қўйилганлигига, бу ҳақда келган ҳадисларга ва бу содир бўлишига иймон келтирилади. • Ийсо ибн Марям алайҳиссалом тушишларига ва уни (яъни, Масиҳ Дажжолни) Лудд эшиклари олдида ўлдиришларига иймон келтирилади.

  • Ўзбек тили

    Ушбу маърузада Исломий одобларнинг аслларидан бўлган — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган баъзи одоб-ахлоқлар ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    Ушбу маърузада Исломий одобларнинг аввалгиси бўлган — Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло билан бўлган баъзи одоб-ахлоқлар ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарслар силсиласи, аллома Ибн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб “Лумъатул эътиқод ал-ҳодий ила сабийлир-рошаад” китобининг шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин раҳимаҳуллоҳ шарҳи асосида олиб борилгандир.

  • Ўзбек тили

    Ушбу маърузада бомдод намозининг ва уни жамоат билан ўқишнинг фазилатлари ҳамда бомдодга ухлашни одат қилишнинг оқибати ҳақида сўз юритилади.

  • Ўзбек тили

    Ушбу маърузада жумъа кунининг фазилатлари, ҳафтанинг бошқа кунларидан афзалликлари ва мусулмон киши риоя қилиши керак бўлган одоблар ҳақида сўз юритилади.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қабрдаги азобга иймон келтирилади ва яна ушбу уммат қабрда синалишига ҳамда иймон ҳақида, ислом ҳақида, шунингдек Раббилари ким ва Пайғамбарлари ким эканлиги ҳақида сўралишига иймон келтирилади. Ва унинг (яъни дафн этилганнинг) ҳузурига Мункар ва Накир Оллоҳ азза ва жалла қандай хоҳласа ва қандай ирода қилса, шундай келади. Бунга фақат иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади; • Саҳиҳ ҳадисларда келган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига иймон келтирилади. Оллоҳ хоҳлаганидек (мусулмонлардан бўлган) бир қавм дўзахдан куйиб кўмир бўлиб кетгандан кейин чиқади, сўнгра уларни жаннат эшиклари олдидаги дарёга солишга буюрилади. Албатта бунга иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва Қиёмат кунидаги Мезон-тарозуга иймон келтирамиз. Бу ҳақида ҳадисда келганидек: “Банда Қиёмат куни тортилади ва у чивин қанотичалик ҳам келмайди”. Ва бандаларнинг амаллари саҳиҳ ҳадисларда келганидек, тортилади. Ушбу хабарларга иймон келтиришлик ва қабул қилишлик, ушбулардан бирортасини инкор қилувчилардан юз ўгирмоқлик, шунингдек ушбу саволларда талашиб-тортишишликни тарк қилмоқ лозимдир. • Ва яна Оллоҳ таборака ва таолонинг Қиёмат куни бандалари билан сўзлашишига ва улар орасида таржимонлар бўлмаслигига иймон келтирамиз. Ва бунга иймон келтириш ва қабул қилиш вожибдир. • Шунингдек ҳавзга бўлган иймон. Яъни Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳавзлари бўлиб, умматлари ундан чанқоқларини қондиришади. Унинг кенглиги узунлиги каби бир ойлик йўлдир. Сув ичадиган идишларнинг сони, бу ҳақидаги кўпгина саҳиҳ ҳадисларда келганидек, осмондаги юлдузларнинг сонича бўлади. • Қабрдаги азобга иймон келтирилади ва яна ушбу уммат қабрда синалишига ҳамда иймон ҳақида, ислом ҳақида, шунингдек Раббилари ким ва Пайғамбарлари ким эканлиги ҳақида сўралишига иймон келтирилади. Ва унинг (яъни дафн этилганнинг) ҳузурига Мункар ва Накир Оллоҳ азза ва жалла қандай хоҳласа ва қандай ирода қилса, шундай келади. Бунга фақат иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади.

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қуръон — бу Оллоҳнинг каломи бўлиб, яратилган эмас. Ва Қуръон яратилган эмас дейишликдан ожизлик қилмагин. Ва албатта, Оллоҳнинг сўзлари Ундан алоҳида бир нарса эмас ва Унда ҳеч бир нарса йўқки у яратилган бўлса. Ва бу масалада бидъат қиладиганлар билан, шунингдек “лафз” ва шунга ўхшаш сўзлар ҳақида гапирадиганлар билан баҳсга киришишдан эҳтиёт бўлгин. Шунингдек: “Мен Қуръон яратилганми ёки йўқми билмайман”, деб шу ерда тўхтаганлар билан ҳам (баҳсга киришишдан эҳтиёт бўл). Лекин албатта у Оллоҳнинг сўзларидир. Чунки бундай (“Мен Қуръон яратилганми ёки йўқми билмайман”) деган киши худди Қуръон махлуқ деган кимсага ўхшаган бидъатчидир. Бироқ албатта, Қуръон — бу Оллоҳнинг сўзи ва махлуқ эмас..

  • Ўзбек тили

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва ким бирор-бир ҳадиснинг маъносини билмаса, ва унинг ақли уни қабул қила олмаса, у ҳолда шу билан чеклансин. Ва у ҳадисга ишонишлиги ва қабул қилишлиги шарт бўлади. Худди “Содиқ ал-Масдуқ” ҳадиси сингари. Ва қадар ҳақидаги унга ўхшаш ҳадисларга, • шунингдек, Аллоҳ таолони Қиёмат кунида кўришликка доир ҳадислар, гарчи улар тингловчига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеадек бўлиб туюлса ҳам унга ишониши ва қабул қилиши шарт бўлади. У ушбу ҳадисларга ишониши ва биронта ҳарфини ҳам рад қилмаслиги керак.