معلومات المواد باللغة العربية

Шамсуддин Дарғомий - Аудиолар

Умумий сони: 411

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги нуқталар баён қилинади • Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳунинг исм ва насаблари; • Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳунинг жоҳилиятдаги ҳаётларидан бир лавҳа; • Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу Исломга киришдан олдин унга қаттиқ душманлик қилишлари; • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришини Аллоҳга дуо қилиб сўрашлари; • Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу Исломга киришларига сабаб бўлган воқеа.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги нуқталар баён қилинади • Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умар розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари давоми; • Халифадан қолган мерос; • Умар розияллоҳу анҳу Абу бакр розияллоҳу анҳудек бўлолмасликларини ўйлаб йиғлашлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳога қилган васиятлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг баъзи кароматлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳу 13-ҳижрий сана, 22- жумодул-охира, душанба куни шом намозидан сўнг вафот қилишлари ҳикояси.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги нуқталар баён қилинади • Абу бакр розияллоҳу анҳу касал бўлиб ўлим тўшагида ётишлари ва мусулмонлар у кишини зиёрат қилишганда айтган сўзлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг вафотларига сабаб бўлган воқеалар; • Абу бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуни ўзларидан кейинги халифа этиб таъйин қилишлари ва мўминлар бунга розилик беришлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг Умар розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги нуқталар баён қилинади • Абу бакр розияллоҳунинг Маккага сафарлари ва оталари Абу қуҳофани зиёрат қилишлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳни соғиниб кўп йиғлашлари; • Абу бакр розияллоҳунинг хутбаларидан лавҳалар.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги нуқталар баён қилинади • Биринчи Халифа (раҳбар)ни танлаш маросими қандай кечган эди? • Халифани нима учун Қурайш қабиласидан танлаш лозим бўлган? • Саҳобий киромларнинг раҳбарликдан тақво қилишлари; • Саҳобий киромлар Абу бакрнинг қадрига етишлари; • Дин ишларида пешқадам бўлган инсон дунё ишларида ҳам шундай бўлиши лозимлиги; • Абу бакр халифа этиб сайланганларидан сўнг халифалик мансабига лойиқ ҳақ – ойлик ажратиш қиссаси; • Мансаби кўтарилган инсон Абу бакрдан ибрат олсин, оддий инсон эканлигини унутмасин!

  • Ўзбек тили

    Шайх ушбу дарсда қуйидаги нуқталарга тўхталиб ўтадилар: • Абу бакр розияллоҳу анҳу Усома бин Зайд лашкарини юборишда собит қадам туришлари ва унинг ҳикматлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳу муртадларга қарши жиҳод бошлашлари; • Али розияллоҳу анҳунинг Абу бакр ҳақларида айтган баъзи сўзлари; • Тобеъийнлардан баъзилари Абу бакр ҳақларида айтган сўзлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг тақволари ва камтарликлари ҳақида баъзи ривоятлар; • Саҳобалар Жаннатга башорат берилган бўлсалар ҳам мағрурланиб кетмасликлари, балки мунофиқ бўлиб дўзахга кетиб қолишдан қўрқиб туришлари; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр ва бошқа саҳобаларни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан нарса сўрамасликка ўргатганликлари; • Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Сийрати набавийя ва саҳобалар ҳаётини бошқа илмий фанлардан кўра кўпроқ яхши кўришлари; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа буюк авлиёлар ҳаётларини ўрганишимиздан кўзлаган мақсадимизни яна бир бор таъкидлаб ўтамиз

  • Ўзбек тили

    • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётган кунлари яна Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни имомликка қайта таъкидлашлари • Абу бакр имом бўлиб турган пайтлари Пайғамбаримиз келиб Абу бакрнинг чап тарафида ўтириб намоз ўқишлари, Абу бакр Пайғамбаримизга, орқадаги саҳобалар эса Абу бакрга иқтидо қилиб ўқишлари; • Саҳобаи киромлар шунга ўхшаш қиссалардан Абу бакр Расулуллоҳнинг ҳалифаси бўлиши лозим эканини тушуниб етишлари; • Пайғамбаримиз Абу бакрнинг хайри эҳсонларини улуғлаб айтган сўзлари; • Жибрил алайҳиссалом Пайғамбаримиз орқали Абу бакрга Аллоҳнинг саломини етказишлари; • “Келаси йил сизни тополмасам кимга мурожаат қилай?” деган аёлга Пайғамбаримиз “Абу бакрга мурожаат қилгин” дейишлари; • Умар бин Хаттоб Абу бакрнинг пешоналарини ўпиб ҳурмат қилишлари; • Усома бин Зайд ғазотидан лавҳалар ва ҳикматлар.

  • Ўзбек тили

    • Абу бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо бир-бирлари билан хафалашиб қолишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзлари; • “Ҳунайн” ғазотидан бир лавҳа; • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр розияллоҳу анҳуни имомликка таъйинлаб кетишлари.

  • Ўзбек тили

    • Абу бакр розияллоҳу анҳу фазилатларидан яна баъзилари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг қўлларида Исломга кирган саҳобий киромлардан бешталари ҳаётлари чоғидаёқ жаннатга башорат берилган саҳобийлардан бўлишганлиги; • “Хуллаҳ” – Ҳалиллик даражаси муҳаббат даражаларининг энг олийси ва бу мақомга фақатгина Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимассолату вассаламгина етишганлиги

  • Ўзбек тили

    Абу бакр Ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу сийратлари: 1. Пайғамбарлардан кейинги даражада турадиган энг буюк авлиё Абу бакр Ас-Сиддиқ Ал-Атийқ Абдуллоҳ бин Аби қуҳофа Усмон розияллоҳу анҳумо; 2. Абу бакр розияллоҳу анҳунинг исму насаблари, аҳли-оила ва авлодлари; 3. Абу бакр розияллоҳу анҳу фазилатларидан баъзилари; 4. Абу бакр розияллоҳу анҳунинг машҳур амалларидан баъзилари.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم га икки суянчиқлари – Абу Толиб ва завжаи моборакалари Хадижа (Аллоҳ бу зотлардан рози бўлсин)вафот этиб кетганларидан сўнг мушриклардан келган озорлар ҳақида.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: Мусулмонларни қамал қилиш хақидаги қурайш зодагонларининг золимона баёнотини йўқотиш хақида Абу Толибнинг қасидаси, унинг охирги кунлари ва унинг қиёматдаги ҳолатлари баёни.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуда суҳбат қилинган: Қамал холатига олиб келган, Қурайш зодагонларининг Расулуллоҳ ва у зотнинг қариндошлари, саҳобаларини қамал қилиш баёнотини бузиб ташлашга бўлган ҳаракат ҳақида.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: • Мусулмонлар қамал қилиниб турилган бир пайтда Абу Толибнинг Расулуллоҳни эҳтиёт қилганлари хақида бир воқэа • Абу Толибнинг айтган машҳур Ломийя номли қасидалари баёни ва шарҳи.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда Исломнинг энг қора кунлари бўлмиш, қурайш зодагон мушрикларининг мусулмонлар устидан олиб борган қамал ҳолатлари ҳакида суҳбат қилинган.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: • Икки ислом қахрамонлари-баҳодирлари: Ҳазрати Ҳамза ибнул Абдулмутталиб ва Ҳазрати Умар ибнул Хаттобнинг(Аллоҳ улардан рози бўлсин) таржимаи ҳоллари • Уларнинг исломга киришлари хақида

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: • Икки ислом қахрамонлари-баҳодирлари: Ҳазрати Ҳамза ибнул Абдулмутталиб ва Ҳазрати Умар ибнул Хаттобнинг(Аллоҳ улардан рози бўлсин) таржимаи ҳоллари • Уларнинг исломга киришлари хақида

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: • Ҳижратга алоқадор баъзи ҳикоялар • Абу Бакрга (розияллоҳу анҳу) оид ҳикоялар • Ушбу дарсдан олинадиган фойдалар.

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда қуйидаги мавзуларда суҳбат қилинган: • Ҳабашистон мухожирларига алоқадор бўлган воқеалар. • Нажошийнинг исломга кириши. • Ушбу дарсдан олинадиган фойдалар. .

  • Ўзбек тили

    Ушбу дарсда Ҳабашистонга ҳижрат қилган Мусулмонлар орқасидан тушган қурайш кофирларининг Нажошийдан мусулмонларни сўраганларидаги бўлган воқеалар суҳбат қилинган.