Категориялар

معلومات المواد باللغة العربية

Қабр азоби ва неъмати

Умумий сони: 2

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қабрдаги азобга иймон келтирилади ва яна ушбу уммат қабрда синалишига ҳамда иймон ҳақида, ислом ҳақида, шунингдек Раббилари ким ва Пайғамбарлари ким эканлиги ҳақида сўралишига иймон келтирилади. Ва унинг (яъни дафн этилганнинг) ҳузурига Мункар ва Накир Оллоҳ азза ва жалла қандай хоҳласа ва қандай ирода қилса, шундай келади. Бунга фақат иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади; • Саҳиҳ ҳадисларда келган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига иймон келтирилади. Оллоҳ хоҳлаганидек (мусулмонлардан бўлган) бир қавм дўзахдан куйиб кўмир бўлиб кетгандан кейин чиқади, сўнгра уларни жаннат эшиклари олдидаги дарёга солишга буюрилади. Албатта бунга иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу маърузада ўлим, жон таслим қилиш, мўмин киши ва мунофиқу-кофирларнинг жон таслим қилишларининг ҳолати, қабр ҳаёти ҳақида сўз юритилади.