Рамазон рўзасини бошлашда ўз юртидаги мусулмонларга эргашадими ёки ой кўринишини эълон қилган давлатларга қарайдими?

Қисқача танитув

Ушбу фатво Шайх Мунажжид томонларидан бу борада сўралган саволга жовоб бўлиб, у Имом Абулазиз ибн Боз раҳматуллоҳи алайҳининг фатволари тўпламидан олингандир. Унда қуйидаги саволга жавоб топасиз.
Рамазон рўзасини бошлашда ўз юртидаги мусулмонларга эргашадими ёки ой кўринишини эълон қилган давлатларга қарайдими?

Download
Веб саҳифа масъулига коммент ёзинг

Тўлиқ тавсиф

    Рамазон рўзасини бошлашда ўз юртидаги мусулмонларга эргашадими ёки ой кўринишини эълон қилган давлатларга қарайдими?

    ﴿هل يصوم مع بلده أو مع أي بلد رأى الهلال؟﴾

    [Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]

    Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид

    Таржимон: Шамсиддин Дарғомий

    2010 - 1431

    ﴿هل يصوم مع بلده أو مع أي بلد رأى الهلال؟﴾

    « باللغة الأوزبكية »

    محمد صالح المنجد

    ترجمة: شمس الدين درغامي

    2010 - 1431

    بسم الله الرحمن الرحيم

    Савол:

    Баъзи Исломий давлатларда ой кўрилиб биз турган давлатда Шаъбон ва Рамазон ойи 30 кунга тўғриланса биз қандай йўл тутмоғимиз лозим? Бундай ихтилофларнинг сабаби нимада?

    Жавоб:

    Алҳамдулиллаҳ!

    Сиз бундай ҳолатда ўз юртингиз мусулмонлари билан бирга бўлишингиз лозим. Агар рўза тутсалар тутинг, тутмасалар сиз ҳам тутманг. Бунга Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари далил бўлади. (Рўза сиз тутган кундадир, ифтор сизлар ифтор қилган кунингиздадур, қурбонлик ҳам сиз қилган кундадир). Чунки ихтилоф ёмонлик уясидур, сиз ўз аҳлиюртингиздан ажралиб чиқмаслигингиз керак. Юртингизда мусулмонлар рўза тутсалар тутишингиз лозим

    Аммо бу борадаги ихтилофга келсак бунинг сабаби баъзилар ой чиққанига гувоҳ бўлади, баъзилар эса ойни кўрмайди. Бунинг устига баъзи вақт кўрганларнинг гувоҳлиги инобатга олиниб, кўнгиллар шунга таскин топиб, шунга яраша амал қилинса, баъзида бундай гувоҳликлар ишончсиз деб топилиб унга амал қилинмайди. Шундай қилиб ихтилоф вужудга келади. Баъзан бир давлатда ой кўрилиб унга амал қилинса, бошқа давлат буни қандайдир -сабабларга кўра, сиёсат бўлсин ёки бошқа- сабаб билан ишончсиз деб топиб унга амал қилмайди.

    Мусулмонларнинг барчасига Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари туфайли ой кўрилиши билан рўзани тутишлари ёки очишлари шарт. Айтадиларки: (Агар ойни кўрсангизлар рўза тутингиз, ойни кўрсангиз рўзани тугатингиз, агар булут қопланиб қолса (куннинг) саноғини ўттиз кунга тўлдирингиз). Агар ҳамма бир овоздан ой кўрилганлигига ишонса, бу ҳақиқатда собит бўлиб барча унга амал қилмоғи лозим. Аммо бунда ихтилоф юзага келиб кишилар бир-бирига ишонмаса, сиз юртингиз мусулмонларига эргашиб рўза тутишса тутиб, очишса очишингиз лозим бўлади. Шунда сиз Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу Рўза сиз тутган кундадир, ифтор сизлар ифтор қилган кунингиздадур, қурбонлик ҳам сиз қилган кундадир) ҳадисларига амал қилган бўласиз. Ибн Аббосдан собит бўлишича Курайб розиёллоҳу анҳу у кишига "Шом (Ҳозирги кунда Сурия, Урдун ва Фаластин томонлар) аҳли жума куни рўза тутишди"- деб хабар бердилар. Шунда Ибн Аббос "биз шанба куни кўрдик, ойни кўрсак рўза тутамиз бўлмаса кунни ўттизга тўлдирамиз"- деб жавоб қилдилар. Шом аҳлининг ой кўришига Мадинадан узоқ бўлганлиги, ойнинг чиқиш ўринларида фарқли бўлганлиги сабаб амал қилмадилар. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу бу масала ижтиҳодли масала деб қарадилар. Сизга Ибн Аббосда ва рўзани тутиб очишда у кишининг сўзига эргашиб ҳамма ўз юртига қарайди деган олимларда яхши ўрнак бор.

    Абдулазиз ибн Боз раҳматуллоҳи алайҳ "Фатво ва турли мақолалар тўплами" 15/ 100-102.

    Категориялар: