Категориялар

معلومات المواد باللغة العربية

Ақида

Умумий сони: 616

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги ушбу умматнинг энг яхши кишилари — Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар ибн Хаттоб, сўнг Усмон ибн Аффон. Биз бу уч кишига биринчи ўринни берамиз; • Бу учликдан сўнг — маслаҳат қатнашчилари (асҳабуш-шўро), улар беш киши: Али ибн Абу Толиб, Талҳа, Зубайр, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд. Асҳабуш-шўродан сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, ҳижратларининг даражалари ва (Исломни қабул қилишлик) биринчиликларига кўра, муҳожирлардан бўлган Бадр жанги қатнашчилари, сўнг ансорлардан бўлган Бадр қатнашчилари; • Булардан сўнг энг яхши кишилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам элчи қилиб юборилинган авлод — саҳобалар. Ва ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йил ёки ой ёки кун ёки бирор соат бирга бўлган бўлса, ҳаттоки фақатгина кўрган бўлса ҳам у саҳоба ҳисобланади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Маърузачи : Абу Абдуллоҳ Шоший

    Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг “Риёзус-Солиҳин” номли китобидан олиб борилаётган ушбу дарсларда китобнинг биринчи боби: Ихлос боби – барча зоҳирий ва махфий аҳволларда, сўзларда ва амалларда ниятни ҳозир қилиб холис Оллоҳ учун бажариш ҳақида баҳс юритилади. Ушбу дарслар парда ортидан аёлларга ўтилган.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Иймон бу сўз ва амалдир, кўпаяди ва камаяди. Худди ҳадисда келганидек: “Мўминларнинг иймони комилроқлари, хулқлари чиройли бўлганларидир”. Ва “кимки намозни тарк қилса, кофир бўлибди”, ва намоздан ташқари “амаллардан бошқа биронтаси йўқки уни тарк этишлик куфр бўлса”. Ким уни тарк қилса, кофир бўлади. Ва Оллоҳ унинг қатлини ҳалол қилди.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Масиҳ Дажжолнинг чиқишига, икки кўзининг орасига “кофир” деб ёзиб қўйилганлигига, бу ҳақда келган ҳадисларга ва бу содир бўлишига иймон келтирилади. • Ийсо ибн Марям алайҳиссалом тушишларига ва уни (яъни, Масиҳ Дажжолни) Лудд эшиклари олдида ўлдиришларига иймон келтирилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу маърузада Исломий одобларнинг аслларидан бўлган — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган баъзи одоб-ахлоқлар ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу маърузада Исломий одобларнинг аввалгиси бўлган — Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло билан бўлган баъзи одоб-ахлоқлар ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қабрдаги азобга иймон келтирилади ва яна ушбу уммат қабрда синалишига ҳамда иймон ҳақида, ислом ҳақида, шунингдек Раббилари ким ва Пайғамбарлари ким эканлиги ҳақида сўралишига иймон келтирилади. Ва унинг (яъни дафн этилганнинг) ҳузурига Мункар ва Накир Оллоҳ азза ва жалла қандай хоҳласа ва қандай ирода қилса, шундай келади. Бунга фақат иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади; • Саҳиҳ ҳадисларда келган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига иймон келтирилади. Оллоҳ хоҳлаганидек (мусулмонлардан бўлган) бир қавм дўзахдан куйиб кўмир бўлиб кетгандан кейин чиқади, сўнгра уларни жаннат эшиклари олдидаги дарёга солишга буюрилади. Албатта бунга иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва Қиёмат кунидаги Мезон-тарозуга иймон келтирамиз. Бу ҳақида ҳадисда келганидек: “Банда Қиёмат куни тортилади ва у чивин қанотичалик ҳам келмайди”. Ва бандаларнинг амаллари саҳиҳ ҳадисларда келганидек, тортилади. Ушбу хабарларга иймон келтиришлик ва қабул қилишлик, ушбулардан бирортасини инкор қилувчилардан юз ўгирмоқлик, шунингдек ушбу саволларда талашиб-тортишишликни тарк қилмоқ лозимдир. • Ва яна Оллоҳ таборака ва таолонинг Қиёмат куни бандалари билан сўзлашишига ва улар орасида таржимонлар бўлмаслигига иймон келтирамиз. Ва бунга иймон келтириш ва қабул қилиш вожибдир. • Шунингдек ҳавзга бўлган иймон. Яъни Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳавзлари бўлиб, умматлари ундан чанқоқларини қондиришади. Унинг кенглиги узунлиги каби бир ойлик йўлдир. Сув ичадиган идишларнинг сони, бу ҳақидаги кўпгина саҳиҳ ҳадисларда келганидек, осмондаги юлдузларнинг сонича бўлади. • Қабрдаги азобга иймон келтирилади ва яна ушбу уммат қабрда синалишига ҳамда иймон ҳақида, ислом ҳақида, шунингдек Раббилари ким ва Пайғамбарлари ким эканлиги ҳақида сўралишига иймон келтирилади. Ва унинг (яъни дафн этилганнинг) ҳузурига Мункар ва Накир Оллоҳ азза ва жалла қандай хоҳласа ва қандай ирода қилса, шундай келади. Бунга фақат иймон келтирилади ва тасдиқ қилинади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қуръон — бу Оллоҳнинг каломи бўлиб, яратилган эмас. Ва Қуръон яратилган эмас дейишликдан ожизлик қилмагин. Ва албатта, Оллоҳнинг сўзлари Ундан алоҳида бир нарса эмас ва Унда ҳеч бир нарса йўқки у яратилган бўлса. Ва бу масалада бидъат қиладиганлар билан, шунингдек “лафз” ва шунга ўхшаш сўзлар ҳақида гапирадиганлар билан баҳсга киришишдан эҳтиёт бўлгин. Шунингдек: “Мен Қуръон яратилганми ёки йўқми билмайман”, деб шу ерда тўхтаганлар билан ҳам (баҳсга киришишдан эҳтиёт бўл). Лекин албатта у Оллоҳнинг сўзларидир. Чунки бундай (“Мен Қуръон яратилганми ёки йўқми билмайман”) деган киши худди Қуръон махлуқ деган кимсага ўхшаган бидъатчидир. Бироқ албатта, Қуръон — бу Оллоҳнинг сўзи ва махлуқ эмас..

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Ва ким бирор-бир ҳадиснинг маъносини билмаса, ва унинг ақли уни қабул қила олмаса, у ҳолда шу билан чеклансин. Ва у ҳадисга ишонишлиги ва қабул қилишлиги шарт бўлади. Худди “Содиқ ал-Масдуқ” ҳадиси сингари. Ва қадар ҳақидаги унга ўхшаш ҳадисларга, • шунингдек, Аллоҳ таолони Қиёмат кунида кўришликка доир ҳадислар, гарчи улар тингловчига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеадек бўлиб туюлса ҳам унга ишониши ва қабул қилиши шарт бўлади. У ушбу ҳадисларга ишониши ва биронта ҳарфини ҳам рад қилмаслиги керак.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу маъруза Оллоҳ муҳаббати ҳақида бўлиб, Оллоҳнинг муҳаббатига эришган кишиларга мусибатлар келиши, имтиҳонлар қилиниши ҳамда агар Оллоҳ бир бандани яхши кўрадиган бўлса, уни осмон ва ер аҳли ҳам яшхи кўриб қолиши борасида сўз юритилади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қадарга, унинг яхши ва ёмонлигига ва у ҳақдаги ҳадисларга иймон келтиришлик, қадарга “нимага?” ёки “қай ҳолатда?”, “қандай?” деган саволларни бермасдан иймон келтиришлик. Албатта, тўлиқ қабул қилиш ва қадарга тегишли барча нарсаларга иймон келтириш вожиб бўлади (давоми); • Қадарнинг тўрт босқичи.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қадарга, унинг яхши ва ёмонлигига ва у ҳақдаги ҳадисларга иймон келтиришлик, қадарга “нимага?” ёки “қай ҳолатда?”, “қандай?” деган саволларни бермасдан иймон келтиришлик. Албатта, тўлиқ қабул қилиш ва қадарга тегишли барча нарсаларга иймон келтириш вожиб бўлади (давоми); • Қадар масаласини тушунишда ўн масалани билиш.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қадарга, унинг яхши ва ёмонлигига ва у ҳақдаги ҳадисларга иймон келтиришлик, қадарга “нимага?” ёки “қай ҳолатда?”, “қандай?” деган саволларни бермасдан иймон келтиришлик. Албатта, тўлиқ қабул қилиш ва қадарга тегишли барча нарсаларга иймон келтириш вожиб бўлади (давоми).

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Қадарга, унинг яхши ва ёмонлигига ва у ҳақдаги ҳадисларга иймон келтиришлик, қадарга “нимага?” ёки “қай ҳолатда?”, “қандай?” деган саволларни бермасдан иймон келтиришлик. Албатта, тўлиқ қабул қилиш ва қадарга тегишли барча нарсаларга иймон келтириш вожиб бўлади

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Суннатда қиёс йўқ ва унга мисоллар келтирилмайди. Ва уни ақл билан, сезги билан топиб бўлмайди; фақатгина эргашишлик ва ҳавони тарк қилишлик керак бўлади.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Суннатнинг таърифи; • Суннат — Қуроъннинг тафсиридир.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: • Бидъатни тарк қилиш ва бидъатчини йироқлаштириш; • Динда талашиб-тортишишни тарк қилиш.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ушбу дарслар силсиласи аҳли суннат вал жамоатнинг саҳобалар разияллоҳу анҳум тўғрисидаги эътиқоди ҳақида бўлиб, унда мусулмон киши саҳобалар тўғрисида билиши лозим бўлган нарсалар: саҳобаларнинг фазилатлари, уларни яхши кўриш, уларнинг шаънлари ҳақида ёмон сўзларни айтишдан тийилиш, уларнинг ораларида бўлиб ўтган ихтилофларда қандай ўринни тутиш каби ақидавий масалалар ҳақида сўз боради.

  • Ўзбек тили

    MP3

    Ақида илмидан олиб борилган ушбу дарс қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Бидъатни тарк қилиш, зеро ҳар бир бидъат залолатдир.